16 июн 08:59
Янгиликлар
Испания ноҳуш анъанани давом эттирди
Жорий асрда Европанинг амалдаги чемпионлар жаҳон биринчиликларидаги ўзларининг илк учрашувларида бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмаган.
ЖЧ-2002: Евро-2000 ғолиби ҳисобланган Франция терма жамоаси турнирни Сенегалдан қабул қилиб олинган мағлубият (0:1) билан бошлаган.
ЖЧ-2006: Европада амалдаги чемпион бўлиб турган Греция терма жамоаси ушбу мундиалга умуман йўлланма ололмаган.
ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014: Испанлар дастлабки турларда мос равишда Швейцария (0:1) ва Нидерландия (1:5) терма жамоаларига имкониятни бой беришган.
ЖЧ-2018: Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1-турида Испания билан жанговар дуранг (3:3) қайд этган.
ЖЧ-2022: Евро-2020 ғолиби бўлган Италия терма жамоаси эса Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган

Фикрлар