UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0

16 окт 07:44
Янгиликлар

Футбол

Испания, Шотландия ва Туркия Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди

Кеча тунда Қўҳна қитъанинг бир қатор шаҳарларида Европа чемпионатининг саралаш ўйинлари ўтказилди.

Ушбу турда Испания, Шотландия ва Туркия терма жамоалари Евро-2024 гуруҳ босқич йўлланмасини нақд қилишди.

А гуруҳида Испания термаси Норвегияни (1:0) мағлуб этиб, очколарини сонини 15 тага етказди ва Евро йўлланмасини нақд қилди. Ҳозирда Испания терма жамоаси Шотландия билан бир хил очко тўплаган ва ўзаро ўйинларга кўра биринчи ўринда турибди. Шотландия ҳам Испания каби Евро йўлланмасини кафолатлаб бўлди. Норвегия (10 очко) энди гуруҳнинг икки етаксини қувиб ета олмайди. 

B гуруҳида эса Туркия термаси Латвияни мағлуб қилиб, 16 очко билан биринчи ўринни нақд қилди ва Евро йўлланмасини қўлга киритди. Хорватия ва Уэльсда эса 10 очкодан бор. Саралаш босқичи якунланишига битта тур қолди.

Аввалроқ, Евро гуруҳ босқичи йўлланмасини Франция, Португалия ва Бельгия нақд қилганди. Турнир Германияда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг