UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:41Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди 0

02 фев 10:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исраэль Адесанья кечаги нокаутли мағлубиятига изоҳ берди

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Нигериялик аралаш яккакураш устаси кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 250 турнирининг асосий жангида асли келиб чиқиши доғистонлик, бир неча йилдан бери Франция шарафини ҳимоя қилаётган Нассурдин Имавовга нокаут эвазига мағлуб бўлди. 

"Мен ҳозир дам олишим керак. Кейин келажагим ҳақида ўйлаб, бир қарорга келаман. Ҳозирча жамоамдаги жангчиларга ёрдам бериб тураман. Мен ҳар қандай ҳолатда якуний қарорга келаман. Бу мағлубиятдан кейин вазият тезлашиб кетса керак. Жанг учун Нассурдинга раҳмат", — деди Адесанья UFC Fight Night 250 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Исраэль Адесанья Нассурдин Имавовдан олдин Шон Стрикленд ва Дрикус Дю Плесисга ҳам имкониятни бой берганди. Унинг сўнгги ғалабаси 2023 йилнинг 8 апрель куни бўлиб ўтган UFC 287 турнирига тўғри келади. Ўшанда у Алекс Перейрани нокаут эвазига таслим этганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг