27 апр 19:43
Янгиликлар
Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади
"Тўғрисини айтсам, у ажойиб жангчи ҳамда инсон. Мен уни ўзаро "ўйинимиз"даги ҳаракатлари учун ҳурмат қиламан. Ушбу лаҳзалар учун ундан миннатдорман, чунки бу орқали мен кўп нарса ўргандим. Шунингдек, Келвин Гастеллумга қарши жангдан ҳам.
Алекс билан тўртинчи жангимиз шунчаки ажойиб бўлганди. Ўшанда мен тушуниб етгандим: "Исраэль, бу ерда даражалар бор. Сен яна олдинга боришинг мумкин.
Менда уни мағлуб эта олиш ҳақида тушунча бор эди. Мен кимлар учундир эмас, ўзим учун бир нарсаларни исботламоқчи эдим. Майамидаги сўнгги турнирда мен бошқа позицияда эдим. Бунинг учун мен лагерда қоронғуликка киришга мажбур бўлдим. Мени танийдиганлар ўшанда умуман бошқа одамга айланганимни айтишганди", - деди Адесанья.
Эслатиб ўтамиз, ўша жангда Адесанья Перейрани 2-раундда нокаутга учратиб, камарни қайтариб олганди. Кейин эса сентябрь ойида Шон Стриклендга ютқазиб, камардан маҳрум бўлган эди.
Фикрлар