UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

26 авг 18:04
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати. Эркин курашчимиз бронза учун жангда иштирок этади

Эркин кураш бўйича Францияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.

-74 кг вазн тоифада жанг қилувчи курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов уч нафар рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олганди. Ярим финалда у Олимпиада чемпиони, уч карра ЖЧ олтин медали соҳиби ҳисобланган америкалик Жордан Барроузга қарши гиламга чиқди. Муросасиз кечган жангда вакилимиз 5:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бугун кечки дастурлардан ўрин олган жангда бронза медали учун курашади. Унга бронза медали учун жангда франциялик ёки белоруслик курашчи тўқнаш келади.


Таъкидлаб ўтиш лозимки, Бекзод Рио Олимпиадасида Барроузни 11:1 ҳисобида мағлубиятга учратишни уддасидан чиққанди.

-97 кг вазн тоифасида чорак финалга чиққан Магомед Ибрагимов эса арманистонлик Гергий Кетоевга 2:12 ҳисобида ютқазиб қўйди. Унинг рақиби финалга чиқа олмагани сабабли, курашчимиз бронза медали учун кураша олмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг