UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

07 июл 09:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати шу йилнинг ўзидаёқ ўтказилади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитаси шу йил спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишини маълум қилди.

UWW қабул қилган қарорга кўра, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2020 йилнинг 12-20 декабрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтади. Бу мусобақадан аввалроқ, аниқроғи 4-10 декабрь кунлари оралиғида айнан Белград ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам қабул қилади. 

Ижроия қўмита иккита мусобақанинг бир шаҳарда ўтказилиши коронавирус билан касалланиш эҳтимолини камайтиради, деган фикрни илгари сурмоқда. Шу сабабдан ҳам ўсмирлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари Сербия пойтахтида ўтказилиши таъминланди. 

2020 йилнинг қолган қисми учун тақвим:

Кадетлар ўртасидаги Европа чемпионати - 5-11 октябрь, Польша

Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати - 19-25 октябрь, Скопье (Македония)

23 ёшгача курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 23-29 ноябрь, Тампере (Финляндия).

UWW Ижроия қўмитаси халқаро мавсум рестарти учун режаларни ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Унда асосий эътибор спортчилар ва бошқа иштирокчиларнинг соғлиғи ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, COVID-19 бўйича барча чора-тадбирларга амал қилиш масалаларига қаратилган. Мусобақага яқин мезбон давлатдаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга қараб қабул қилинган мезонларга ўзгартириш киритилиши мумкин.  

Шунингдек, ўтказиладиган барча турнирлар UWW қабул қилган қоидаларга мос келиши ҳамда мусобақа стартидан икки ой олдин тасдиқланиши шарт. Жаҳон ва қитъа чемпионатларида 10 тадан камида 8 та кучли жамоаларнинг иштироки таъминланиши ҳамда ўтган йилги умумий қатнашчилар сони 70 фоиздан кам бўлмаслиги шарт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг