UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0

31 июл 12:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионатида 4 та олтин медаль қўлга киритилди. Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Грециянинг Афина шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати доирасида юнон-рум кураши беллашувлари ниҳоясига етди.

Мусобақанинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яна иккита олтин медалга эга чиқишди.

51 кг вазнли Отабек Турсунов финал баҳсида озарбайжонлик Хикмат Хагвардиевни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоамизнинг 71 кг вазндаги аъзоси Беҳрузбек Валиев эса олтин медаль йўлида мезбон юрт вакили Димитриос Соулисдан устун келди.

Мусобақанинг дастлабки кунида ҳам икки спортчимиз — Бунёд Ҳасанов (48 кг) ва Абдулазиз Ҳолмирзаев (80 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олганди.

Мазкур тўртта олтин медаль орқали Ўзбекистон U-17 юнон-рум кураши терма жамоаси Жаҳон чемпионатини Эрондан кейин иккинчи ўринда якунлади. Қозоғистон терма жамоаси кучли учликка якун ясаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг