UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

28 май 18:22
Янгиликлар

Футбол

"Жаҳон чемпионатида бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан" - сербиялик собиқ футболчи

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тараддудни давом эттирмоқда.

Биз эса таниқли футбол мутахассислари, собиқ футболчилар билан фикрлар алмашишда давом этамиз. Ўз вақтида "Пахтакор" сафида ажойиб ўйинлари билан эътироф қозонган Боян Миладинович Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирди.

“Ўзбекистон терма жамоасини тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани билан чин қалбдан табриклайман. Бутун ўзбек халқи учун бу улкан ғурур ва фахрдир. Менинг фикримча, "оқ бўрилар" мазкур турнирнинг ҳақиқий кашфиётига айлана олади. Мусобақа жуда қийин ўтиши аниқ, бироқ Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўз маҳоратларини кўрсатиб, гуруҳдан чиқа олишларига ишонаман.

Фабио Каннаварони дунё футболида ҳамма яхши танийди. У ўз вақтида юқори савияда тўп тепгани боис, бугунги кунда қўлостидаги шогирдларинижуда яхши тушунади ва бой тажрибасидан келиб чиқиб тайёрлаяпти. Йигитлар ватан шаънини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қила олишади дея оламан.

Сўзим якунида барча ўзбек халқини Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабалари учун ҳамиша дуодаман.

Дебютант жамоа учун энг муҳими — мамлакат нуфузини муносиб ҳимоя қилиш. Ҳеч нарсадан қўрқмаслик керак, чунки Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари энг яхшиларидандир. Йигитлар майдонда бутун борлиғини бериб ўйнашлари талаб этилади. Ушбу мусобақада ўзбек футболининг ҳақиқий маҳоратини кўрсатиш зарур. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва вице-президент Одил Аҳмедов футболчиларга нима дейиш ва уларни қандай руҳлантиришни жуда яхши билишади. Бу галги мундиалда Сербия қатнашмаётгани боис, бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан. Жамоа билан бирга ғалабада қувонаман, мағлубиятда куяман. Ишонаман, йигитлар мухлисларни хурсанд қила олишади”, – деди Миладинович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг