UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0 17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0

01 июл 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!"

Ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокиров проф боксдаги навбатдаги ғалабасидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

 - “Мард ўғлон” мукофотини топшириш маросимидан бир кун кейин юртимизга етиб келдингиз. Олдинроқ келишни имкони бўлмадими? Ҳар ҳолда юртбошимизни қўлидан мукофотни қабул қилиб олиш бошқача бўларди.

- Тўғриси, Прзидентимиз қўлидан шахсан қабул қилиб олиш мен учун шараф эди. Бироқ, бор имкониятимизни ишга солиб, ҳаракат қилдик, олдинроқ келишни имкони бўлмади. Насиб қилса, янада каттароқ натижалар кўрсатиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, юртбошимиз қўлларидан яна мукофотлар олишга ҳаракат қиламан.

- Энди жангга қайтсак, рақибингиз Зачари Спиллер ҳақида қанчалик маълумотга эга эдингиз?

- Уни анча йиллардан бери яхши биламан. Филип Хргович ва Жо Жойсга бирга спарринг партнёр бўлганмиз. Тўғри, у билан спарринг қилмаганман. Лекин имкониятини яхши билардим.


- Шахсан Дана Уайт ўзининг инстаграм тармоғига сизнинг машғулот жараёнингизни қўйди. У билан учрашдингизми?

- Тўғриси, кўришмадим. Узоқдан машғулотларимни томоша қилди, Лекин унинг ёнида юрадиган шериклари ва "Zuffa Boxing" мутасаддилари билан суҳбатлашдим.

-
 Суҳбат қайси мавзуда бўлди? Демоқчиманки, улар жангингиз борасида ва режалар ҳақида фикр билдиришгандир?

- Ҳа, албатта. Ғалаба қозонишимни кутишган экан-у, бундай муддатидан аввал зафар қучишимни эмас. Яхши фикрлар билдиришди. "Zuffa Boxing" промоушенидаги оғир вазн тоифасидагилар ичида энг ёши эканлигимни ва чемпионлик учун имкониятимни юқори баҳолашди.


- Сиздан ташқари яна оғир вазн тоифасида кимлар бор?

- Энг машҳурлари Иван Дичко ва Энди Крузни биламан. Балки мен билмаганларим ҳам бордир. Катта эҳтимол билан чемпионлик йўлидаги асосий рақиблар шулар бўлади.

- Рақибингизни яхши билар экансиз. Жангдан сўнг, у сизга нималар дея олди?

- Мағлубиятни тўғри қабул қилди ва “Сен анча кучайибсан”,- дея омад тилади.
 

-
 "Zuffa Boxing" турнирида сизни ҳайрон қолдирган жиҳатлар бўлдими?

- Тўғриси, ташкилотчилик жуда юқори бўлди. Жангдан 1-2 ой олдин уларнинг назоратида бўлар экансиз. Махсус овқатлар, керакли барча нарсалар билан ўзлари таъминлар экан.

-
Америка Қўшма Штатларида қайси клубда машғулотлар олиб бордингиз?

- "Brickhouse Boxing" клубида мураббий Жулиан Чуа қўл остида ҳозирлик кўрдим.


- Клубдаги энг машҳур боксчи ким экан?

- Зурдо Рамирес.

-
 Жулиан Чуа сизнинг қайси жиҳатингизни ўзгартира олди?

- Масофадан ишлашни тўғри йўлга қўя олди. Бизга Дмитрий Бивол, Александр Усик ва Зурдо Рамиреснинг муваффақиятларидаги асосий сабаб, олдинга ва орқага юришдаги масофани тўғри сақлашда эканлигини тушинтира олди. Чуанинг услуби бизнинг боксимизга тўғри тушар экан. Ҳа, ака-ука Диаслар кучли мураббийлар. Лекин улар одатда соф Лотин Америка бокс услубига мослаштира олади. Чуада эса уйғунлик бор. Шунинг учун мен тезроқ унинг услубига мослаша олдим.

-
Айтайлик, кейинги жангингизда Иван Дичко ва Энди Круз рақиб сифатида таклиф этилса, қай бирини танлардингиз?

- Тўғриси, улар билан кейинги жанглардаёқ тўқнаш келмасам керак. Лекин шундай бўлса, Иван Дичкони танлардим. У билан қизиқарлироқ бўларди.


-
Олдинда Осиё ўйинлари бор ва бунда иштирок этиш имкониятингиз бўлса, қолган муддат давомида ҳаваскор боксга қанчалик мослаша оласиз, қийинчилик бўлмайдими?

- Тўғри, ҳаваскор ва профессионал бокс мутлақо бир-биридан фарқ қилади. Мослашиш жараёнларида қийинчилик туғилиши мумкин. Лекин мен унга қадар тайёр ва мукаммал ҳолатга туша оламан.

-
Ҳаваскор боксдаги олдинда турган нуфузли мусобақалардаги эҳтимолий ва асосий рақибларингизни ҳам кузатиб боряпсизми?

- Албатта, Айбек Оралбай, Давид Чалоян, Дамар Томас, бразилиялик Жоэль Рамослар асосий рақиб бўлади ва уларни кузатиб боряпман.

-
Кўриниб турибди, ажойиб жисмоний ҳолатга эгасиз. Назаримда, ортиқча вазнлардан халос бўлгансиз?

- Ҳа, анчагина вазн ташладим. Менга Америкада машғулотлар жараёнимда "Zuffa Boxing" томонидан махсус диетолог бириктирилди. У Ислам Махачевнинг диетологи экан. Тўғри овқатланишни йўлга қўйди ва унинг кўрсатмалари билан шу ҳолатга келдим.

 
-
Юқорида Хргович ва Жо Жойс билан спарринг қилганман, деб айтиб ўтдингиз. Спарринг қандай кечганди?

- Хргович билан биринчи спаррингимизда мени менсишмаган. Учта спарринг шерик беради ва мени учинчи қилиб қўйган. Энг кучсизларни учинчига қўйишади. Биринчиси унчалик яхши бўлмаган. У чарчаб қолган ва яхши жанг бўлмаганди. Иккинчисида эса жигарига уриб йиқитгандим. Шундан кейин менга қизиқиб қолишган. Бугун ҳам гаплашдим. Итаума билан жангига тайёргарлик кўришда ёрдамга чақирди. Жо Жойсни ҳам орқа қўлда йиқитганман. Шундан кейин баъзи келишмовчиликлар бўлганди ва у билан спарринга бормай қўйганман. Бу билан мақтанмоқчи эмасман. Спаррингда шундай ҳолатлар бўлиб туради.

-
Яна қайси машҳурлар билан спарринг қилгансиз?

- Агит Кабайел билан.

-
 Хргович, Жойс ва Кабайел. Қай бири кучлироқ экан?

- Хргович. Унда зарба ҳам зўр, темп ҳам юқори.

-
 Хрговични Итаума билан жангида имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Итаумани яхши билмайман. Лекин у 3 раундгача Хрговични йиқитмаса, ўзи йиқилади", дейди Зокиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг