02 авг 09:24
Янгиликлар
Спорт курашлари, Токио-2020
Жалгасбайда имконият сақланиб қолди, Чалян жаҳон чемпионини енгди
Токио-2020 Олимпиадасининг юнон-рум кураши мусобақасида 77 ва 97 кг вазн тоифасидаги саралаш беллашувлари давом этмоқда.
Юртимиз шарафини 77 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Жалгасбай Бердимуратов 1/8 финалда арманистонлик Карапет Чалянга 0-5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Ҳозиргина Карапет россиялик жаҳон чемпиони, ушбу вазннинг биринчи рақамда сараланган курашчиси Александр Чехиркиндан 2-1 ҳисобида устун келди ва ярим финалга йўл олди. Агар Карапет финалга чиқса, у ҳолда Бердимуратовда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келади.
Арманистонлик курашчи ярим финалда қирғизистонлик Акжол Маҳмудовга қарши гиламга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар