UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

07 апр 11:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жалоловнинг украиналик рақиби Усик билан муносабатлари ҳақида гапирди

Украиналик супероғир вазнли боксчи Игор Шевазуцкий мазкур вазнда WBC, WBO, WBA ва IBO йўналишлари чемпиони Александр Усик ҳақида гапирди.

— Александр Усик профессионал боксда ҳамма нарсага эришди. Энди у нима қилиши керак? Чемпион сифатида қолгани маъқулми ёки Жейк Пол билан жанг қилсинми?

— Соғлом фикр, шубҳасиз, буюк боксчилар сингари, унда ҳам бокс қонида, юрагида бор. Усикдек спортчи учун бунга чек қўйиб, кетиб юбориш мумкин эмас. Ҳаммаси Санянинг қандай мақсадларни кўзлаётганига боғлиқ. Аввало, у одамларга эмас, балки ўзига ниманидир исботлаши керак. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, у қандай қарор қабул қилмасин, унга фақат омад тилайман.

— Рингда ёки умуман олганда, Усик билан йўлларингиз кесишганми?

— Бир-биримизни анчадан бери биламиз. Биз бир маротаба йиғилишда учрашиб қолган эдик. Бундан ташқари, қачонлардир мен у билан бир неча раунд спарринг тушганман.

— Қандай хотираларингиз бор?

— Биринчидан, у ажойиб йигит, очиқ ва меҳрибон. У Кривой Рог мажмуасига келиб, ва мураббийим Стас Григорук билан бир муддат ишлаганди. Баколе билан жанг қилишим маълум бўлганида, у қўнғироқ қилиб, мени қўллаб-қувватлаганди. Усик билан ҳар бир учрашув ижобий таассуротлар келтиради. У ҳар доим ҳазил қилиш учун вақт топа олади, бу аниқ.


Эслатиб ўтамиз, Игорь икки кун аввал Баҳодир Жалоловга қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг