UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

26 июн 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жаско Коач" Мурадовнинг Брайан Барберена билан жангдаги имкониятлари ҳақида гапирди + ВИДЕО

Маҳмуд Мурадовнинг мураббийи Жасур Алижонов Olamsport.com билан суҳбатда шогирдининг 23 июль куни Брайан Барберенага қарши бўлиб ўтадиган жанги ҳақида гапирди.

"Бу Маҳмуд учун сўнгги имкон бўлиши мумкин. Ўзи шартнома бўйича иккита жанг қолган дейишган эди, лекин бу сўнггиси. Рақибида ҳам сўнгги имконият. Маҳмуднинг имкониятини у қадар юқори деб ўйламайман. Чунки рақиби ҳам жуда тажрибали. У кўп спортчилар билан жанг қилган, жумладан Леон Эдвардс билан. Яқинда Рафаэль дос Аньосга ютқазган эди. У 77 кгдан 84 га ўтмоқда. Бу Маҳмудга осон бўлади, деб ўйламайман. Чунки рақиби тажрибали. Лекин имкониятлари бор. Вазн ва зарба техникаси борасида. Энди Маҳмуд қанақа тактика тайёрлаяпти, бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмасман. Брайан асосан кураш эвазига ютқазган. Лекин Маҳмуд унга қарши кураш қилади, деб ўйламайман. Чунки ҳамма ҳам ўзининг "фишка" услубини ишлатади.

Лекин Борральо билан жангдан кейин Маҳмуд Мурадов ҳам курашга эътибор берган бўлса керак?

"Айни дамда курашга эътибор жуда катта. Мен кеча ҳам ўзи билан гаплашганимда, "Асосан кураш қиляпмиз, "стойка"да керакли зарбалар, техникалар қўйиш борасида ишлаяпмиз" деди. Кўрган бўлсангиз, Борральо билан ҳам яхши курашди. Кўп вазиятлардан чиқиб кета олди, унақасига Борральо унча-мунчасини қўйиб юбормайдиган жангчи, лекин ишлади ва мана қўлидан келди. 

Бироқ Борральога қарши жангда Мурадов партерда кўпроқ вақт ўтказган эди...

"Ҳа, шунақа. 3-раундда агар кўрган бўлсангиз, охирги имкониятинг, қўлингдан келганини қилиб "стойка"да ишла, десам, курашга кирди. Энди мени гапимни эшитдими, ё бошқа мураббийни гапини эшитдими, билмадим-у, курашга кириб, ўз кучини курашда синади. Тейкдаун қилмоқчи бўлди, ўхшамай қолди. Энди бу ҳам лотерея, қачон ютади, қачон ютқазади, билиб бўлмайди. Шунақа спортчиларни кўрганмиз, учинчи раундда ҳам ютиб турган жойида битта зарба билан ютқазиб қўйганини.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг