UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

26 май 13:27
Янгиликлар

Футбол

Жасур Жалолиддинов: "Италияга кетиш имкониятларим анча пасайиб кетди, сабаби..."

Кеча бўлиб ўтган “Тезкор Студия” лойиҳасининг навбатдаги сонида “Бунёдкор” футболчилари меҳмон бўлишди.

Мулоқот давомида Жасур Жалолиддинов Италиянинг “Беневенто” жамоасига ўтиши ҳақидаги саволга атрофлича жавоб берди.

“Очиғини айтадиган бўлсам Италияга кетишимни имкониятлари анча пасайиб кетди. Одлдин 50/50 бўлиб турганди. Ҳозирда Италия А серияси тугул, Б сериясини ҳам қачон бошланиши аниқ эмас. “Бенвенто”ни А серияга чиқиши номаълум. Ҳали мамлакат футболи раҳбарлари бир қарорга келгани йўқ. Шунинг учун у ерга боришимни фоизда айтадиган бўлсам деярли кам.

Тўғрисини айтсам ҳамма гап “Бунёдкор” раҳбариятида. Агар карантин, коронавирус бўлмаганида туғилган кунимни эртаси куни қайсидир жамоага ўтиб кетишим ҳам мумкин эди. Молдова, Сербия чемпионатларига бормайман. Имконият келиб турганда иложи борича кучлироқ чемпионатга боришга ҳаракат қиламан.

Қайсидир жамоа билан расман келишмасимдан олдин оммага тарқалиб кетишини хоҳламайман. Масалан, “Беневенто”га ўхшаб ҳал бўлмай қолса одамлар нотўғри ўйлаши мумкин. Бирон бир жамоага ўтмасимдан олдин хабарлар тарқалишини нотўғри деб ҳисоблайман", - дейди иқтидорли ёш футболчи.

Жасур Жалолиддинов ўтган мавсумда 20дан ортиқ учрашувда 3та гол урди ва жамоадошларининг кўплаб голларига ассистентлик қилди. Жорий мавсумда эса Суперлигада 3та учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди аниқроғи иккинчи турда "Машъал" дарвозасига киритган тўпи "Бунёдкор"га уч очко олиб келди.

Кечаги "Тезор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг