10 фев 09:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жек Пол Ирландияда Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишни хоҳлаяпти
Блогер Жек Пол икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор билан Ирландияда бокс қоидалари бўйича жанг қилишни хоҳлаётганини айтди.
"Мен Конор билан жанг қилишни хоҳлайман, у билан Ирландияда бокс қоидалари бўйича жанг қиламан. Бу менинг бокс оламига саёҳатимнинг бир қисми. Мен Макгрегор билан жанг қилиб, уни мағлуб этишга қарор қилганман. Бу мени боксчилик фаолиятимни бошлашга ундаган", — Жек Полнинг сўзларини келтиради BJ Penn.
2021 йил декабрь ойида Пол собиқ UFC чемпиони, америкалик Тайрон Вудли билан реванш жанги ўтказди. Жанг олтинчи раундда Полнинг нокаути билан якунланди. Аввалроқ, Жек ўз кучини ММАда синаб кўрмоқчи эканлигини билдирган эди. Шунингдек, Пол узоқ вақтдан буён UFC президенти Дана Уайт билан "сўз жанги" қилиб келмоқда.
Ҳавола :
Манба : MMA News
Фикрлар