UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0 10:18Ислам Махачев: "MMA билан шуғулланмаслик керак. Бошқа спорт турлари ҳам бор" 0 09:33UFC Vegas 118 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Белал - Бонфим 0 09:00Таэквондочиларимиз Рим Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда 0 17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0

22 авг 14:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жервонта Дэвис иккита чемпионлик камаридан маҳрум қилиниши мумкин

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) қўмитаси вакили Карлос Чавезнинг айтишича, уч вазн тоифасида амалдаги жаҳон чампион америкалик Жервонта Дэвис қайси вазнда рингга чиқишини ўзи ҳал қилиши ва бошқа вазнларда чемпионлик камаридан воз кечиши керак.

Чавеснинг сўзларига кўра, Жервонта 27 августгача расмий жавоб бериши керак.

«Ассоциация битта вазн тоифасида фақат битта жаҳон чемпионига эга бўлиши мумкин. Агар чемпион бошқа вазн тоифасида чемпионлик жангини ўтказмоқчи бўлса, у ёзма ариза бериши керак ва ғалаба қозонган тақдирда 5 кун ичида фаолиятини қайси вазнда давом эттиришини ҳал қилиши лозим.

Бу қоидаларга риоя қилмаслик жаҳон чемпионлиги камарларидан бирини ёки иккаласини бирданига йўқотишига олиб келиши мумкин. Агар бизни қизиқтирган маълумотни олмасак, WBА қўмитаси қоидаларга мувофиқ тегишли чораларни кўради", - деди Чавес.

Эслатиб ўтамиз, Жервонта Дэвис енгил ва биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBА Regular, шунингдек, иккинчи вазн тоифасида WBА Super камарига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг