UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

09 ноя 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол Перейрага жанг таклиф қилди: "У рози, лекин UFC халақит бермоқда"

Декабрь ойида қайси рақиб билан жанг ўтказишини ҳали ҳам ҳал қилмаган Жейк Полнинг таъкидлашича, у бразилияликнинг розилигини олган.

Ҳатто Алекс Перейра жамоаси билан бокс бўйича жанг юзасидан дастлабки музокараларни ҳам ўтказган.

"Биз Алекс Перейрага жанг таклиф қилдик. Унинг жамоаси бунга рози. Менимча, бу жангга халақит бераётган ягона нарса - UFC. Бу жуда катта жанг бўларди ва биламанки, Алекс буни ўтказишга қарши эмас. Мен уни енгган бўлардим - 1000% ишончим комил. Агар қачондир Дана Уайт ўз жангчиларидан бири Жейк Полни мағлуб эта олишига ишончи комил бўлганида, у бу жангни 100 фоиз қўллаб-қувватлаган бўларди", - деди америкалик ESPN’га берган интервьюсида.

Жейк Пол аслида 14 ноябрь куни бокс бўйича енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жервонта Дэвисга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ "Танк" официантга ҳужум қилиш ва калтаклашда айбланганидан кейин жанг бекор қилинганди. Полнинг 12 ёки 19 декабрь куни номи тез орада эълон қилинадиган рақибга қарши жанг ўтказиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг