UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0

21 дек 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол синган жағини даволаганидан кейин биринчи оғир вазнга қайтади

Америкалик актёр ва блогер Жейк Пол профессионал боксдаги фаолиятини биринчи оғир вазн тоифасида давом эттириш ниятида.

Пол кеча супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуага олтинчи раунддаги нокаут эвазига ютқазганди. Жангдан сўнг Жейк касалхонага ётқизилди, шифокорлар унга жағ суягининг икки жойидан синиши ташхисини қўйишди.

"Биз синган жағни даволаб қайтамиз ва ўз вазнимдаги боксчилар билан жанг қиламиз. Мен биринчи оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони учун курашмоқчиман. Ҳозирча озгина танаффус қиламан... Олти йил давомида оғир режимда муваффақиятли ишладим", - дея Полнинг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, Жошуага қарши жангдан олдин 28 ёшли Жейк биринчи оғир вазн тоифаси WBA рейтингида 14-ўринни эгаллаб турганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг