UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

18 ноя 19:26
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ОАВ ходимларини спорт майдонига чорлайди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 28-29 ноябрь кунлари ОАВ ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари ўтказилишини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йил 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари ўтказилишини маълум қиламиз.

Спорт мусобақаларида ОАВ ходимлари бадминтон (яккалик ва микст йўналишларида), стол тенниси (яккалик) ҳамда волейбол бўйича (эркаклар ва аёллар) ўзаро мусобақалашади.

Бадминтон ва стол тенниси бўйича мусобақалар Ўзбекистон бадминтон федерациясида ташкил этилса, волейбол баҳсларига Миробод тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилади.

«Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаларида қатнашиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ ходимлари ва блогерлардан ўз талабномаларини жорий йил 25 ноябрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг электрон манзили (info@minsport.uz) ёки

(99) 482-52-12 рақамига Telegram мессенжери орқали юборишларингиз сўралади.

Унутманг, соғлом турмуш тарзига ошно бўлган инсон соғлом фикрлайди.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 239-24-18, (71) 239-24-37

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг