UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

14 ноя 20:48
Янгиликлар

Кураш

Жиззахда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" спорт мажмуасида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз жаҳоннинг энг сара полвонларини кураш гиламига чорлайди. Тўрт кун мобайнида дунёнинг энг кучли полвонларини ғолиблик учун беллашади. Белбоғли кураш қоидаларига кўра, мазкур жаҳон чемпионатида ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларида 52, 62, 68, 75, 82, 90, 100, +100 кг. вазн тоифасида, қизлар белбоғли кураш ва эркин йўналишларда 48, 52, 58, 66, 76, +76 кг. вазн тоифаларида  куч синашишади. 

Ўзбекистон Республикаси  Президенти соврини учун Жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритган спортчи 10 миллион сўм, иккинчи ўринни қўлга киритган спортчи 7 миллион сўм ва учинчи ўринни қўлга киритган спортчи 5 миллион сўм пул мукофотига эга бўлади.

Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 2001-2003 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 30 дан ортиқ давлатлардан терма жамоаларнинг ташриф буюриши кутилмоқда.

Айни пайтда Жиззах шаҳрида жаҳон чемпионати муносиб тарзда ўтиши учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг