UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0

27 май 16:07
Янгиликлар

Кураш

Жиззахда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мусобақанинг сўнгги куни қозоқ куреси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида беллашувлар ўтказилди.

Ғолиблик йўлида 100 нафар спортчилар гиламга чиқишди. 

Ғолиблар билан танишинг:

55 кг. Хуршидбек Чориев (Ўзбекистон), 60 кг. Ернур Сулейман (Қозоғистон), 66 кг. Манушер Ширинов (Ўзбекистон), 74 кг. Зумазхан Козамбеков (Қозоғистон), 82 кг. Умид Эсонов (Ўзбекистон), 90 кг. Суруш Каримов (Тожикистон), 100 кг.  Марат Баикаримов (Қозоғистон). +100 кг. Нурдаулет Зарюлгапов (Қозоғистон). 

Аёллар 

48 кг. Улбусин Ҳакимова (Ўзбекистон), 52 кг. Арузхан Адазхан (Қозоғистон), 56 кг. Рауза Нурмаҳмадиева (Қозоғистон), 60 кг. Ибодатхон Агажонова (Ўзбекистон), Мухлисахон Қодирберганова (Ўзбекистон), 70 кг. Роза Нусантакязу (Қозоғистон), 77 кг. Филура Эргашева (Ўзбекистон), +77 кг. Албина Бакиева (Қозоғистон).

Умумжамоа ҳисобида аёллар ўртасида 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Учта олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи бўлди.

Эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан биринчи ўринни банд этди. Учта олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган терма жамоамиз эса фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 

Қозоқ куреси бўйича Осиё чемпионати якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. 

Бир кун аввал бўлиб ўтган белбоғли кураш беллашувларида эркаклар терма жамоамиз 7 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза мелалларни жамлаб, Осиё чемпионатида етакчилик қилган бўлса, аёллар терма жамоамиз ҳам 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалларига сазовор бўлиб, умумжамоада биринчи ўрин соҳибларига айланишди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят хокимлиги, Жиззах вилояти прократураси, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг