UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0

17 ноя 16:22
Янгиликлар

Енгил атлетика

Жиззахда “Талаба – югур!” спорт мусобақаси ўтказилди

Теглар :  ЖиззахМарафон
Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 33 йиллиги олдидан ўтказилган 3 километрлик марафон – югуриш мусобақаси Жиззах шаҳридаги саноат зонасида ташкил этилиб, унда вилоятдаги 5 та олий таълим муассасалари талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

9 октябрдан 30 ноябрига қадар мамлакатимизнинг 14 та шаҳрида “Талаба – югур!” номли югуриш мусобақалари ўтказилиши ва унда олий ўқув юртларининг талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этиши кўзда тутилган эди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, Енгил атлетика федерацияси, “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори UZINFOCOM” масъулияти чекланган жамияти ва Ўзбекистон Талабалар спорти ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.  

– “UZINFOCOM” компанияси Енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги югуришга бағишланган биринчи электрон платформани ишга туширганидан хабарингиз бор, албатта, – дейди мусобақа бош ҳаками, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Шуҳрат Усмонов. – Yugur.uz – халқаро ва республика югуриш мусобақаларини ташкил этиш имкониятларини очиб бериб, онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнларини соддалаштирган ҳолда ушбу мусобақада Жиззах шаҳридаги олий таълим муассасаларининг 1 мингга яқин талаба ва ўқитувчиси иштирок этиш истагини билдириб рўйхатдан ўтди. Платформа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 33 йиллиги олдидан ўтказилаётганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

Мазкур мусобақада Жиззах давлат педагогика университети, Жиззах политехника институти, “Sambhram” университети, Ўзбекистон Миллий ҳамда Қозон Федерал университетлари Жиззах филиаллари профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этди.

Айниқса, ушбу спорт беллашувида Жиззах политехника институтининг 200 га яқин талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари барчага ўрнак бўлган ҳолда бир жамоа бўлиб иштирок этганини ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим.

Мусобақа якунига кўра, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган, ҳар бир курсдан 12 нафар талаба йигит, 12 нафар қиз, 3 нафар эркак ва 3 нафар аёл ўқитувчи-профессор пул мукофотлари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг