UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0

30 сен 11:36
Янгиликлар

Волейбол

Жиззахда волейбол бўйича ХХVII Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Теглар :  ВолейболЖиззах
Шу кунларда Жиззах шаҳрида волейбол бўйича аёллар ўртасида ХХVII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Баҳсларга Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” универсал спорт мажмуаси мезбонлик қилаяпти.

3 октябрга қадар бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада республикамизнинг Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 8 та жамоа иштирок этмоқда. Маълум сабабларга кўра (коронавирус сабабли) 4та жамоа мусобақага етиб келолмади.

Дастлабки учрашувда Бухоро вилоятининг “Ёшлик” жамоаси Тошкент вилоятининг “СКУФ” (Университет жамоаси спорт клуби) билан ўзаро баҳс олиб борди. Якунда Тошкент вилояти спортчилари рақибларидан ҳар жабҳада устун эканликларини намойиш этиб, 3-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шундан сўнг Хоразм вилоятининг “Урганч ОЗК” жамоаси Андижон вилоятининг “Бўстон” жамоасига қарши бахс олиб борди. Бу ўйинда ҳам 3-0 ҳисобида Андижон вилояти жамоасининг қўли баланд келди.

Шунингдек, мусобақада Қарақалпоғистон Республикасининг “НДПИ” (Нукус давлат педагогика институти), Жиззах вилоятининг “ЖДПИ” (Жиззах давлат педагогика институти), “Жиззах” ҳамда Наманган вилоятининг “НамДУ” (Наманган давлат университети) жамоалари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг