UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

19 авг 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди

Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган бўлса-да, жангда жиддий жароҳатлар олди.

Шу боис шарҳловчи Жо Роган россиялик жангчининг ушбу вазн тоифасидаги келажакдаги муваффақиятига шубҳа билан қарамоқда.

"У қилиши керак бўлган ишни қилди, лекин уни аввал ҳеч қачон бўлмаганидек синовдан ўтказишди. Бу оғир жанг бўлди. Гарчи у етарлича ишончли устунлик билан ғалаба қозонган бўлса-да, биз Исламни маълум бир даражадаги назорат ва устунликни намойиш этишига ўрганиб қолганмиз. Бу ерда эса, ўзидан йирикроқ йигитга қарши курашда бу нарса етишмаётгандек туюлди.

Унинг ярим ўрта вазнга ўтишидан кейинги асосий савол ҳам шунда: у ерда Моралес каби жуда йирик йигитлар бор. Агар у улар билан жанг қилса, нима бўлади? Габаритлардаги фарқ Йен Гэрри билан бўлган жангдагидан ҳам каттароқ бўлади. Мачадо саккизбурчакдаги ўнта ғалабасидан фақат учтасига муддатидан олдин эришган. Моралес эса ўз йўлида учраган барчани яксон қилган. Карлос Пратес — қотил. У шунчаки олдинга боради ва рақибларини бир зарба билан нокаутга учратади.

Йен бундай жангчи эмас. У ҳисоб-китобли ва жуда техник зарбачи, лекин унда "ядровий куч" йўқ. Карлос Пратесда эса ядровий куч бор, Майкл Моралесда ҳам, уларнинг иккаласи ҳам жуда йирик йигитлар", — деди Роган ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Шуларни инобатга олган ҳолда, Роган россиялик спортчи учун чемпионлик ҳимоялари бўйича рекорд ўрнатган енгил вазн тоифасига қайтиши оқилона бўлишини таъкидлади.

"Бундан ташқари, Ислам учун буларнинг барчаси қанчалик қимматга тушаётгани, бу йирик ва кучли йигитларни партерда ушлаб туриш учун қанча куч сарфлаши кераклигида катта фарқ бор. У Дастин Порье ва Чарльз Оливейра билан жангларда нима қилганига қаранг. У партерга олганида, рақибларини шунчаки эзиб ташлаганди. Енгил вазндаги Ислам билан ярим ўрта вазндаги Ислам ўртасидаги фарқ шунда. Мен унинг нималарга эришмоқчи эканлигини тушунаман, лекин агар мен унинг бурчагида бўлганимда, балки енгил вазнга қайтишимиз керакдир, деган бўлардим", — дея қўшимча қилди Роган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг