UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

14 авг 08:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс 30 миллион доллардан воз кечди

Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Ариэл Хелвани Логан Пол билан суҳбатда маълум қилди.

Гап шундаки, Жон Жонс Том Аспиналл билан жанг учун 30 миллион доллар сўраган. Дунёнинг энг кучли Лигаси раҳбарлари унинг молиявий шартини бажаришга рози бўлгач, Жон жангдан бош тортган.

"Мен "қочди" сўзини ишлатишни ёқтирмайман, чунки бу Жон Жонсга нисбатан ҳурматсизлик бўларди. Лекин менимча, у ҳақиқатан ҳам Том билан жанг қилишни хоҳламаган. У 30 миллион доллар сўради ва фикримча, у бунга лойиқ эди. Фақат Жонс рози бўлишларини кутмаганди, лекин айнан шундай бўлди. Бу масалани ҳал қилишга Саудия Арабистонидагилар, қолган катталар аралашди ва Жон "ҳа" деди. Лекин икки-уч кундан кейин "йўқ, мен кетаман" деб фикрини ўзгартирди.

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони шу йилнинг июнь ойида истеъфога чиқишини эълон қилганди. Бунинг натижасида оғир вазн тоифасида UFC вақтинчалик камари соҳиби бўлган британиялик тўлақонли дивизион чемпиони мақомига кўтарилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг