UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

02 июл 18:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди

UFC собиқ чемпиони Жон Жонс ўрта вазндаги собиқ чемпион Хамзат Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин нималар устида ишлаши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

"Агар мен Хамзат Чимаевнинг ўрнида бўлганимда, аввало ўзимнинг заиф томонларим устида ишлардим. Мен ҳар бир жангга айнан шундай тайёргарлик кўраман. Жангларни қайта кўриб чиқаман ва ўзимга савол бераман: “Бу инсон мени қандай мағлуб қилиши мумкин? Унинг кучли томонлари нимада? Атрофдагилар менинг қайси жиҳатимни заиф деб ҳисоблашади?”

Шундан кейин эътиборимни айнан шу нуқталарга қаратардим.

Менимча, у чидамлилик бўйича машғулотларга ёндашувини ўзгартириши мумкин. Янги усулларни синаб кўриш керак. Шунингдек, пастки позицияда кўпроқ ишлаб, у ерда ўзини максимал даражада қулай ҳис қилишни ўрганиши лозим.

Энг муҳими эса — психология. Мен мағлубият жангчининг фикрлаш тарзини ўзгартиришини яхши тасаввур қила оламан. Ўзига бўлган ишонч ҳам, ўзини қабул қилиши ҳам ўзгаради.

Шу сабабли биринчи навбатда руҳий ҳолат устида ишлаш керак. Мағлубиятлар бўлиб туради. Кўп ҳолларда инсон айнан мағлубиятдан кейин ўзининг энг яхши талқинига айланади. Унинг ҳолатида ҳам шундай бўлишини истайман.

У бу мағлубиятдан барча ижобий хулосаларни чиқарсин, сабоқ олсин ва янада кучлироқ бўлиб қайтсин", — деди Жонс Red Corner MMA’га берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг