UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0 15:01Бо Никалнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 14:40"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишди. Нега? 0 14:19Мадрид (ATP). Монфисда мағлубият, чоршанбанинг барча натижалари битта хабарда 0 13:58Формула-1 тарихида маррага биринчи бўлиб етиб келиш бўйича рекордчилар рўйхати билан танишинг 0 13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0 13:16Аллегри "Ювентус"да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:55Мадрид (WTA). Радукану, Бадоса, Возняцкида мағлубият ёхуд чоршанбанинг барча натижалари 0 12:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда (1 кам 30) 0 12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0 11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0

04 июн 13:40
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек Каримов 20 ёшга тўлди

Истеъдодли теннисчиларимиздан бири Жўрабек Каримов бугун 20 ёшга қадам қўйди.

Шу муносабат билан ёш спортчимиз ҳақидаги мақолани эътиборингизга тақдим этамиз.

Яқин уч-тўрт йил ичида Денис Истомин фаолиятини якунлайди ва ундан эстафета таёқчасини ким тортиб олади? Бугун ушбу саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Денисга ўринбосар бўлиши кутилаётган Жўрабек Каримов ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Жўрабек Каримов 1998 йилнинг 4 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Теннис билан етти ёшдан шуғуллана бошлаган. Мураббийи Петр Лебедь ва Сергей Аркасин ҳисобланади. Асосий зарбани ўнг қўлда беради, чапда икки қўлда ўйнайди. Ёқтирган қопламаси хард кортларидир.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда 2011 йилдан қатнаша бошлаган. Ўша давр ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Grade A бу катта дубулға турнирлари, Grade-1 "Мастерс"лар, Grade-2 дан то Grade-5 гача турнирлар мавжуд. Бу турнирларнинг фарқи бериладиган рейтинг очколаридадир. Рейтинги баланд теннисчилар табиийки А тоифадаги ва Grade-1,2 мусобақаларида қатнашишади. Рейтинги нисбатан пастроқ теннисчилар Grade-3-4-5 мусобақаларда иштирок этишади (Grade ўзбек тилида даража, синф, сифат маъноларини билдиради).



13 ёшга тўлган Жўрабек Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Grade-5 Tennis Sunrise Open-2011 турнирида қатнашади. Саралашда барча рақибларини енгиб, нимчорак финалгача етиб боради (маълумот учун ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда 19 ёшга тўлмаган болалар қатнашадилар). 2012 йил бир нечта мусобақаларда чорак финалгача етиб борди ва йил охирида Малайзиянинг Ипоҳ шаҳрида ўтказилган Grade-4 мусобақасида финалга қадар етиб боради, аммо ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик Дешмукх Шилга 4-6 5-7 ҳисобида мағлуб бўлади. Шундан сўнг, Жўрабек рейтингдаги ўрнини ҳам яхшилаб олади. Ўша йили Малайзиянинг Сапавак шаҳрида бўлиб ўтган Grade-3 мусобақасида ярим финалгача, 2013 йилнинг январида Ҳиндистонда ҳам ҳудди шундай турнирда ярим финалгача етиб боради. Улғайгани сари маҳорати ҳам ошиб борарди. Жўрабек июл ойида ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Илк ғолиблик Тошкентдаги Grade-4 NBU Cup турнирида эришилади. Ўша йили Қозоғистонда Grade-3 мусобақасида ғолиблик нашидасини суради. Ушбу ғалабалардан сўнг Жўрабек Каримов ўзини нисбатан йирикроқ турнирларда ҳам синаб кўра бошлайди. "Катта Дубулға" ва "Мастерс" мусобақаларида саралаш баҳсларида маҳоратини ошириб боради. Шундай бўлсада, 2014 йил ҳам бекор кетмайди. Қирғизистонда G-4,Малайзияда G-3 ва октябр ойида Таиландда G-2 мусобақаларида ғолиб бўлиб, ўсмирлар рейтингида TOP50дан мустаҳкам ўрин эгаллаб олади. Бу вақтга келиб Жўрабек катталар ўртасида "Фьючерс" ва "Челленжер" мусобақаларида ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказиб турарди.

2015 йил Жўрабек учун омадли бўлди десак янглишмаган бўламиз. Йил бошида ўсмирлар ўртасида Австралия очиқ чемпионати ярим финалига қадар етиб борди ва турнирнинг бўлажак ғолиби россиялик Роман Сафиулинга қарши муросасиз баҳсда уч сетда 3-6, 7-6(4), 1-6 ҳисобларида мағлуб бўлди. Шундай бўлсада, ҳали ўн етти ёшга тўлмаган ўзбек ўғлони ҳақида бутун теннис матбуоти жар сола бошлади. Ўша йили қаҳрамонимиз март ойида Тошкентда ўтказилган G-2 мусобақаси финалида бошқа бир ўзбекистонлик теннисчи Саидаъло Саидкаримовни уч сетда 5-7, 6-2, 6-2 ҳисобларида мағлуб этиб бош мукофотига эга чиқади. Шундан сўнг Жўрабек бор эътиборини катта турнирларга қаратади ва бир неча бор чорак ва ярим финалларгача етиб боради. Йил якунига келиб эса Жўрабек Каримов ўсмирлар рейтингида ТОП20га киришга муваффақ бўлади.

2016 йилги Австралия очиқ чемпионатида бир йил олдинги натижасини яхшилашга ҳам эришади, аммо финалда мезбон теннисчига уч сет якунига кўра ҳозирча фаолияти давомидаги энг аламли мағлубиятни қабул қилиб олади - 2-6, 6-1, 1-6...

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда сўнги йилини ўтказаётган Жўрабек Каримов тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб шундай деганди:

"Энг аввалро дўстим Оливер Андерсонни ғалаба билан табриклайман. Мен Австралия очиқ чемпионатидаги икки йилни жуда яхши ўтказдим. Бу йил ўсмирлар тенниси билан ҳайрлашаман ва Австралияга келажакда катталар ўртасидаги мусобақаларда кўришгунча деб қоламан".

Стадион ҳамюртимизни тик турган ҳолда олқишлаганди ўшанда.



Австралиядаги турнирдан сўнг Жўрабек рейтингда ТОП10га киришга муваффақ бўлади ва февраль ойи охирида Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган G-1 таснифига кирувчи "Ельцин кубоги" мусобақаси ғолибига айланади. Март ойида Тошкентдаги G-2 турнири ғолибига айланади. Навбатдаги мақсад ўсмирлар рейтингида биринчи ўринга кўтарилиш эди, бироқ июль ойида ўтказилган "Роллан Гаррос" мусобақасида чорак финалда грециялик Стефанос Цисипасга қарши баҳсда ноҳуш воқеа юз беради. Биринчи сетни 6-3 ҳисобида ютиб олган Жўрабек иккинчи сетда 1-2 ҳисоби қайд этилиб турган вазиятда кутилмаганда жароҳат олиб, учрашувни давом эттира олмаслиги маълум қилади. Мана шу учрашув ҳамюртимизнинг ўсмирлар мусобақалардаги энг сўнгги учрашуви бўлиб қолади. Ўсмирлар ўртасида жаъми 173 та учрашувда иштирок этиб, шуларнинг 127 тасида ғолиб бўлиб, 46 та учрашувда мағлубияга учрайди. Ўсмирлар рейтингида эса энг юқори ўрни 2016 йилнинг 4 апрель санасига тўғри келади - 6 ўрин!



2017 йилда ўсмирлар теннисини буткул тарк этиб, ўзини катталар ўртасидаги мусобақаларда синаб кўраётган Жўрабек Каримов учун бу йил муваффаққиятли ўтди десак адашмаган бўламиз. Чунки ҳамюртимиз бир неча бор Сербияда Янко Типсаревич академиясида машғулотлар ўтказди, тажриба тўплади ва малака ошириб қайтди. Йилнинг иккинчи ярмида эса, аниқроғи октябр ойида кетма-кет уч ҳафта Малайзиядаги "Фьючерс" мусобақаларида иштирок этган Жўрабек бир марта ярим финалга, бир марта финалгача етиб борди. Бир марта эса турнир ғолибига айлана олди. Жуфтлик баҳсларида икки марта ғолиб бўлди. Ҳозирда 66 очко жамғарган қаҳрамонимиз (28 май куни янгиланган ATP рейтингида) 514-ўринда қайд этилган. Умид қиламизки, Жўрабек Каримов келажакда Денис Истоминга муносиб издош бўлиб етишади ва юртимиз теннисини юксалтиришга ўзининг улкан ҳиссасини қўшади!


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг