06 сен 08:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жорж Сен-Пьер: "Конор кучлироқ бўлиб қайта олади"
Собиқ UFC чемпиони Жорж Сен-Пьер промоушун юлдузи Конор Макгрегор ҳақида фикр билдирди.
Чемпионнинг фикрича Конор жангларга яна қайтиб, ғалабалар қайд эта олади.
"Конор ҳали ҳам ёш. Аммо, ҳар бир жангчи ўз ёшига нисбатан турлича бўлади. Конор ҳали ҳам кучли бўлиб қайта олади. Баъзи жангчилар учун эса қайтишнинг иложи бўлмайди. Биз ундайларнинг энг яхши даврлари ўтмишда қолганини биламиз. Конорда эса имконият етарлича.
Сен қирқ ёшдан ўтганингда, аллақачон ўзингнинг энг кучли пайтларингни яшаб бўлган бўласан. Шу даврга келиб сенда тажриба жуда кўп бўлади, аммо жисмоний имкониятларинг ёмонлашиб бораверади. Айниқса, ёш ўтган сари жанглардан сўнг тикланишинг қийинлашиб бораверади", - деди Жорж Сен-Пьер.
Ҳавола :
Манба : SPORTSKEEDA
Фикрлар