13 дек 06:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа - Пулев жанги муддатидан аввал якунланди + ФОТО
Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги "Уэмбли Арена"да узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, британиялик Энтони Жошуа (24-1, 22 KO) болгариялик даъвогар Кубрат Пулев (28-2, 14 KO)га қарши рингга кўтарилди.
Ўн икки раундга мўлжалланган чемпионлик жанги учинчи раундга қадар сокин руҳда ўтди. Айнан шу раундга келиб, чемпион рингда ким хўжайин эканини намойиш эта бошлади. Пулев икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Лекин вазиятдан чиқиб кетди.
Саккизинчи раундда Кубрат ҳам иккиталик кучли ва аниқ зарбасини йўллашга муваффақ бўлди. Тўққизинчи раундда чемпион зарбалар сериясидан сўнг Пулевни техник нокаутга учратди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар
Fyuri vaysaqini ham shu ahvolga tushiradi