14 дек 14:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа Уайлдер билан жанг учун жой танлаб қўйган
Британиялик боксчи Энтони Жошуа америкалик чарм қўлқоп устаси Деонтей Уайлдерга қарши жанг ўтказмоқчи.
"Уайлдер у билан жанг қилмоқчи эмаслигимни айтди. Аммо, мен 13 апрель куни Лондонга бу ишни амалга оширмоқчиман. Унга Фьюрига қарши жанг қизиқроқ. Аммо, Тайсонда камар йўқ. Жанг учун жой танлаб қўйилган. Музокаралар олиб борилди, энди эса барчаси келишиб олинишини истайман. Мен уларнинг ҳар иккисига қарши рингга чиқишга тайёрман. Айниқса WBC чемпиони Деонтей Уайлдерга қарши. 13 апрель куни, "Уэмбли"да", - деди Жошуа.
Ҳавола :
Манба : First Take
Фикрлар