UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0

14 окт 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа - Уайлдер: Музокара ҳал қилувчи паллага кирди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида бирлаштирувчи чемпионлик жангининг ўтказилиши тобора ҳақиқатга айланиб боряпти.

Ҳозирда боксчиларнинг промоутерлари жангни келаси йилнинг апрель ойида ташкил этиш бўйича музокара ўтказишмоқда. Жошуанинг промоутери Эдди Хирннинг айтишича, томонлар келишувга эришишга анча яқин келишмоқда. 

“Биз Уайлдернинг жамоаси билан музокараларни давом эттиряпмиз. Бундай жангларни ташкил этиш осон эмас. Чунки, жангда ўртага супероғир вазн тоифасидаги барча чемпионлик камарлари қўйилади. Бир нарса аниқки, Жошуа бу жангнинг ишқида ёнмоқда. Ҳамма гап Уайлдер ва унинг жамоасида қолган”, - деди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер 1 декабрь куни АҚШда собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Бу жанг натижасидан қатъий назар, Жошуа - Уайлдер баҳси ўтказилишига умид қилинмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг