UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0

24 май 10:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуанинг промоутери: Уайлдер бўлмаса, Поветкин!

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Энтони Жошуанинг олдида танлов учун икки рақиб турибди.

Агар британиялик боксчининг жамоаси WBC чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер билан келиша олмаса, у ҳолда WBA камарига расмий даъвогар россиялик Александр Поветкинга қарши ҳимоя жангини ўтказади. Бу маълумотни Жошуанинг промоутери Эдди Хирн ҳам тасдиқлади. 

“Александр Поветкиннинг жамоаси билан музокара давом этяпти. Россиялик боксчи расмий даъвогар. Лекин биз биринчи навбатда Уайлдер билан жанг ташкил қилишни мақсад қилганмиз. Агар Деонтей бу жангга розилик бермаса, у ҳолда Жошуанинг кейинги рақиби аниқ Поветкин бўлади”, — деди Хирн The Telegraph нашрига берган интервьюсида. 

Хирннинг сўзларига кўра, Жошуа ҳар қандай ҳолатда ҳам навбатдаги жангини Буюк Британия ҳудудида ўтказади. Ҳозирда “Уэмбли” (90 000 томошабин), “Твикенэй” (82 000) ҳамда “Олимпико” (60 000) стадионлари варианти жанг манзили сифатида кўриб чиқиляпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг