17 авг 13:52
Янгиликлар
Камару Усман Конор Макгрегорга "ответ" қилди
Макгрегор ўз мухлисларига Камару Усманнинг чемпионлик камарини тортиб олишини айтган эди.
"Яна нималарни бошлаб юрибсан? Шовқин кўтарма, акс ҳолда Порье, Хабиб ёки Диасни чақираман. Улар сени бир йўла тугатиб қўйишади", - дея Твиттер саҳифасида хабар қолдирган Усман.
Ирландиялик ўзи учун учинчи вазн тоифасида ҳам чемпион бўлиш истаги борлигини айтганди.
"Мен ўз рекордларимдан фахрланаман. Рекордларни янгилашда давом этаман. Бу сафар ярим ўрта вазн чемпиони бўлмоқчиман. Менда энг тезкор (13 сония) чемпионлик жангидаги нокаут, чемпионлик жангидаги энг кўп (5 та) нокдаунлар, UFC чемпионлик жангидаги яна бир нокаут. Учта чемпионлик жанги, учта нокаут, учта рекорд", - деганди Конор.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши жангда олган жароҳатини даволаш билан банд. Камару Усман эса 6 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Колби Ковингтонга қарши ўтказиладиган чемпионлик ҳимоя жангига тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар