UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

04 апр 05:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камбосос: "Ломаченко билан жанг Хэйнига қараганда аҳамиятлироқ эди"

Австралиялик чемпион Жорж Камбосос навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди.

Енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Жорж Камбосос кейинги рақибини танлаш тафсилотлари ҳақида гапирди. Австралиялик боксчининг сўзларига кўра, бу жангга икки номзод — Василий Ломаченко ва Девин Хэйнини кўриб чиққан.

"Ломаченко ва Хэйни биргаликда менинг мақсадларим сирасига кирарди. Менда ҳар доим Девин Хэйни ёки Василий Ломаченко билан шундай позиция юзага келган. Бизнес — бу бизнес, шахсий иш эмас. Мен бирор кишини бошқасидан афзал кўрмадим. Имконим бўлганида, ҳар иккиси билан бир кечада жанг қилган бўлардим".

Камбосос Ломаченко билан жанг қилишни хоҳлаганини тан олди.

"ESPN билан битим, Лу Дибелла билан келишув ва унинг сўровларини ўйлаб кўрадиган бўлсак, Ломаченко билан жанг янада аҳамиятлироқ эди. Ўн йил давомида қаттиқ меҳнат қилдим, қийин йўлни танладим, бутун дунёни кўрдим. Кам пул ишлаб топдим, умуман пул топмадим десам ҳам бўлади. Аксинча. бокс чўққисига чиқиш учун пул йўқотдим".

Шунингдек, Жорж Теофимо Лопесни мағлубиятга учратгани келажаги учун муҳимлигини таъкидлади.

"Дивизиондаги энг яхши боксчини ютдим, туғилган шаҳрида чемпионлик камарини тортиб олдим. Шундай экан, ўз сўровимни беришга, буни ўзим ҳал қилишга лойиқман", - деди Камбосос FightHype You Tube каналига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Камбосос навбатдаги жангини Хэйнига қарши ўтказади. Боксчилар июнь ойида жанг қиладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг