UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0

08 мар 19:22
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Камила Валиева терма жамоадан чиқарилди

Фигурали учиш бўйича Россия терма жамоаси аъзоси Камила Валиева допинг сабаб 2025 йилнинг сўнггига қадар дисквалификация қилинган эди.

Россия спорт вазирлиги қарори билан 26 апрель куни 18 ёшга тўладиган Валиева терма жамоа сафидан чиқарилди. Мамлакат фигурали учиш федерацияси ёш спортчининг четлатилиши масаласида катта можарога аралашмоқчи эмас. Бу ҳақда Фигурали учиш бўйича миллий федерация бош директори Александр Коган ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

CAS ҳам Валиеванинг 4 йиллик дисквалификацияни тасдиқлаган. Жазо 2021 йилнинг 25 декабридан кучга кирган деб ҳисобланади ва 2025 йилнинг 25 декабрь куни якунига етади. Камила жазо муддати якунига етгунига қадар барча турдаги спорт фаолиятидан четда бўлади. 

Таъкидлаш жоиз, Камила Валиевани қўллаб-қувватлаш акциялари Россиянинг Москва, Екатеринбург, Перм, Уфа, Челябинск, Нижний Новгород, Волгоград, Самара, Воронеж, Тюмень, Новосибирск каби шаҳарларида бўлиб ўтган. Яқинда Валиева ўзи туғилиб ўсган Қозон шаҳри мезбонлик қилган Келажак ўйинлари мусобақасининг тантанали очилиш маросимини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан томоша қилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг