UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

02 янв 15:11
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова 2026 йилги теннис мавсумини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилаётган WTA 500 тоифасига кирувчи турнирда иштирок этяпти.

Аввалроқ, 2026 йилнинг илк WTA турнирида мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева ҳам муваффақиятли старт олгани ҳақида хабар берган эдик. Камилла Раҳимова ҳам ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида финалга йўл олди. Вакиламиз 1/2 финалда австралиялик Астра Шармани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2. 

Таққослаш учун, Раҳимова WTA рейтингида 97, Шарма эса 160-ўринни эгаллаб турибди. Олтмиш тўққиз дақиқа давом этган баҳсда мезбон теннисчи 4 та эйс зарбасини амалга оширган, Камиллада бу борада эйс йўқ. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган тўртинчи учрашуви бўлди. Ҳисоб теннисчимиз фойдасига - 3:1. 

Энди турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган Раҳимова асосий тўрга йўлланма берувчи саралашнинг финал баҳсида учинчи ракетка, словакиялик Ребекка Шрамковага қарши кортга чиқади. Теннисчиларимиз иштирокидаги финал учрашувлари бизнинг вақт билан эртага тонг саҳар соат 5:00да бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг