UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0

03 фев 07:39
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова 36 яшар дунёнинг 36-ракеткасига қарши кортга чиқди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида ўтказилаётган WTA 250 тоифасига кирувчи турнирда ўз омадини синаб кўрмоқда.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 283 347 АҚШ долларини ташкил қилади. Раҳимова илк даврада руминиялик Сорана Кирстяга қарши кортга чиқди. Апрель ойида 36 ёшга тўладиган тажрибали тезбон теннисчи турнирда учинчи рақам остида таснифланган. 

Афсуски, 101 дақиқа давом этган учрашувда Сорана ўз ватандошлари қўллаб-қувватлаши остида Камилладан устун келди - 6/4, 6/4. Кирстя аёл теннисчиларга унчалик хос бўлмаган тарзда 14 та эйс зарбасини амалга оширган. Раҳимовада бу кўрсаткич 2 тани ташкил этди. Қўшхатолар вакиламизда кўпроқ бўлди - 5 га 1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви эди - 3:0.     

Энди Камилла Раҳимова бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади. У бугун испаниялик Тормо Соррибес билан жуфтликда Хитой Тайпейи вакилаларига қарши баҳс олиб боради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг