UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0

05 дек 11:57
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш терма жамоасига хорижий мураббийлар жалб этилади

МОҚ раҳбарияти пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлди.

Мутасаддилар бу ерда жойлашган Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг базасида бўлиб, терма жамоамизнинг янги Олимпия сиклига тайёргарлик режаси билан танишди.

Федерация масъуллари ўз тақдимотларида сўнгги йилларда камондан отиш спортини ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди. 

Хусусан, Спорт вазирлиги, МОҚ ва Миллий гвардия қўмондонлигининг ёрдами билан ушбу спорт оммавийлиги ёшларимиз орасида сезиларли даражада ошгани, ҳудудларда камондан отиш билан шуғулланувчилар сони ортиб бораётгани ҳақида маълумот беришди. Шубҳасиз, бундай ўсиш янги Олимпия сиклидаги асосий йўналишлардан бири – селекция ишларида жуда муҳим ҳисобланади.

МОҚ расмийлари тақдимот ҳақида хулоса билдиришар экан, терма жамоага хорижий мутахассисларни жалб этиш, ушбу спорт ривожланган терма жамоалар билан ўқув-машғулот йиғинларини кўпроқ ташкил этиш каби тавсияларни бериб ўтишди.

Қайд этиш жоиз, камончиларимиз Париж-2024 Олимпиадасида дебют қилишди. Келгусида улар жамоавий йўналишда ҳам Олимпиада лицензияларини қўлга киритишни мақсад қилишган.

Кун якунида Президент қарори лойиҳаси учун велоспорт ва камондан отиш каби мураккаб техник спорт турларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг