UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0 15:01Баду Жек чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Манзил, сана ва рақиб маълум 0 14:40Алекс Перейра оёғи синганини тасдиқлади ва қачон октагонга қайтишини айтди 0 14:19"Сен зўрсан, аммо ҳозир менинг вақтим". Гамрот Оливейрага мурожаат қилди 0

30 авг 10:15
Янгиликлар

Теннис

Карлос Алькараз US Open чемпионлик ҳимоясига киришди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири давом этмоқда.

Дунёнинг биринчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги чемпиони Карлос Алькараз титул ҳимоясини муваффақиятли бошлаб олди. Унинг илк даврадаги германиялик рақиби Доминик Кёпфер иккинчи сетнинг бешинчи геймидан сўнг баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб Карлос ATP рейтингида 75-поғонада бораётган рақибини 6/2, 3/2 ҳисобларида мағлуб этаётган эди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Ортда қолган 58 дақиқа мобайнида Алькараз 4 та эйс ва 3 та брейк қайд этиб улгурганди. Кёпфер иккинчи сетнинг олтинчи гейми давом этаётган бир паллада оёғидан жароҳат олди. 

Энди Алькараз АҚШ Очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида ЖАР вакили Ллойд Харрисга қарши кортга чиқади. Африкалик теннисчи илк босқичда аргентиналик Гвидо Пельяни 7/6(5), 6/4, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг