UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Нодирбек Абдусатторов FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади 0 19:07Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 18:37Клебо тўққиз карра Олимпия чемпионига айланди 0 17:57Ўзбекистон U18 хоккей терма жамоаси ЖЧ учун тайёргарликни давом эттиряпти 0 17:34Кураш бўйича мамлакат кубоги ўтказилди 0 16:56"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди 0 16:28Қозоғистонлик фигурали учувчи Шайдоров Олимпиададаги ғалабаси орқали қанча пул ишлаб олиши маълум 0 15:59Ландо Норрис Макс Ферстаппенни кескин равишда танқид қилди 0 15:26Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди (ВИДЕО) 0 14:48Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда 0 14:02Zuffa Boxing'да қайси вазн тоифалари бўйича жанглар ташкил этилиши эълон қилинди 0 13:17Дубай Гран-присида жами 12 та медал қўлга киритилди 0 12:29Медет Назаров ва Даниил Ейбогнинг Олимпиададаги илк чиқишларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:46Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди 0 11:19"Мен шокдаман". Шара Буллет Криштиану Роналду ММА’да қайси жангчиларни яхши кўришини айтди 0

05 май 10:02
Янгиликлар

Теннис

Каспер Рууд фаолиятидаги илк "Мастерс" чемпионлигини қўлга киритди

Испания пойтахти Мадрид шаҳри мезбонлик қилган "Мастерс" сериясига кирувчи турнир норвегиялик теннисчининг триумфи билан якунига етди.

ATP рейтингида 15-ўринни эгаллаб келган Каспер Рууд ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг олтинчи ракеткаси, британиялик Жек Дрэйперни 7/5, 3/6, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Икки соату 29 дақиқа давом этган баҳсда Рууд 9,  Дрэйпер 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ғолиб теннисчида икки баробар кўп бўлди - 7 га 3. Брейклар бўйича статистика эса бир хилда бўлди - 3 тадан. 

Норвегиялик теннисчи фаолиятидаги 13-совринни қўлга киритди. У фаолиятида илк бор "Мастерс" сериясига кирувчи мусобақа ғолибига айланди. Рууд Мадриддаги муваффақиятли иштирокидан 1000 рейтинг очкоси ҳамда 985,030 евро мукофот пулига эга бўлди. Дрэйпер эса 650 очко ва 523,870 еврога эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг