UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

03 мар 18:52
Янгиликлар

Дзюдо

"Катта Дубулға"да юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибимиз маълум

Теглар :  Дзюдо
Эртадан кейин пойтахтимиздаги "Ҳумо" арена саройида дзюдо бўйича Тошкент "Катта Дубулға" турнири старт олади.

Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада дунёнинг 72 давлатидан жами 508 нафар дзюдочи турнир медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлланмалари йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Аввал хабар берганимиздек, мусобақа мезбони сифатида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ҳар бир вазн тоифасида тўрт нафардан дзюдочининг иштирокини таъминлаш ҳуқуқига эга. Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийларимиз аксарият вазнларда бу имкониятдан фойдаланишди. Жами 45 нафар дзюдочимиз Тошкент "Катта Дубулға" турнирида татамига чиқади. 

Афсуски, жароҳат сабаб Ҳикматуллоҳ Тўраев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Бекмурод Олтибоев, Диёрбек Ўразбоев сингари терма жамоамизнинг етакчи аъзолари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мусобақада иштирок эта олмайдилар. Мураббийлар уларнинг ўрнини истеъдодли ёш дзюдочилар билан тўлдиришди. Бу дзюдочилар ўтган йили ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ҳамда совриндорлар сафидан жой олган.      

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Эркаклар

-60 кг вазн тоифаси

Шарофиддин Лутфуллаев

Дилшод Баратов 

Кемран Нуриллаев

Мирзоҳид Маҳаммаджонов



-66 кг вазн тоифаси

Сардор Нуриллаев

Муҳриддин Тиловов

Дилшод Йўлдошев 

Артём Штурбабин  



-73 кг вазн тоифаси

Жалолиддин Бойназаров 

Ғолиб Сулаймонов  

Муроджон Йўлдошев 

Обидҳон Номонов 



-81 кг вазн тоифаси

Шарофуддин Болтабоев

Суҳроб Турсунов

Арслон Тожиев

Ғиёсжон Бобоев



-90 кг вазн тоифаси

Давлат Бобонов

Достон Мейлиев

Шермуҳаммад Жандриев

Озод Муродов



-100 кг вазн тоифаси

Музаффар Турабоев

Ўткир Турабоев

Шахбоз Пулатов

Ақлмурод Ҳудайбердиев



+100 кг вазн тоифаси

Алишер Юсупов

Шоҳруҳ Баҳтиёров

Ислом Равшанқулов 

Шерали Жураев



Аёллар: 

-48 кг вазн тоифаси

Гулнур Муратбаева

Ҳалима Курбонова


-52 кг вазн тоифаси

Диёра Келдиёрова

Сита Кадамбаева

Зуҳра Мамуржанова


-57 кг вазн тоифаси

Нилуфар Эрмаганбетова

Мухлиса Ганжиева

Шукуржон Аминова


-63 кг вазн тоифаси

Фарангиз Ҳожиева


-70 кг вазн тоифаси

Гулноза Матниязова

Шоҳиста Назарова

Фарангиз Ҳолмуродова


-78 кг вазн тоифаси

Нодира Юлдашева

Моҳисинаҳон Хусанова

Шоҳиста Анарова

Ирисхон Курбанбаева


+78 кг вазн тоифаси

Рината Илматова


Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг