07 сен 09:02
Янгиликлар
Теннис
Кербер US Open турниридаги иштирокини якунлади
Хабарингиз бор, шу кунларда Нью-Йорк шаҳри теннис бўйича АҚШ Очиқ чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Кутилмаганда сайёрамизнинг 23-ракеткаси Анжелик Кербер WTA рейтингида ўзидан 17 поғона пастда бораётган америкалик Женнифер Брэдига 1/6, 4/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.
Нимчорак финал учрашуви 1 соату 28 дақиқа давом этган. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк баҳси эди. Энди Брэди US Open чорак финалида қозоғистонлик Юлия Путинцевадан устун келган хорватиялик Петра Мартичга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар