UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Нурсултон Рўзибоев American Top Team'да шуғулланяпти (ФОТО) 0 12:09Винсент Кеймер чемпион бўлган Grenke Freestyle Chess Open турнирида ҳамюртларимиз қандай натижалар қайд этишди? 0 11:42Осиё чемпионати: Кундузги дастурда икки боксчимиз финал чиптасини ҳал қилди, Нигина Ўктамова мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди 0 11:13Пролига. Бугун 1-тур якунланади 0 10:52UFC Қозоғистонга шу йилнинг ўзидаёқ кирмоқчи 0 10:31Осиё чемпионати: Ботиров ва Цицуашвили олтин учун гиламга чиқади, яна уч курашчимизда бронза медали учун имкон бор 0 10:10Азизбек Темиров жанг қиладиган RIZIN турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 09:49Sofascore. "Башакшеҳир" дуранг ўйнади. Шомуродов неча баҳо олди? 0 09:28Эркебулан Токтар жангни сотгани ҳақидаги гап-cўзларга жавоб қайтарди 0 09:00Полина Кудерметова Мадридда муваффақиятли старт олди 0 08:32Осиё чемпионати. Бугун 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда рингга кўтарилади 0 08:07Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади 0 00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0

23 май 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кличко рейтингда Тайсон, Форман, Фрейзер, Марчианони ортда қолдирди

Украиналик машҳур боксчи Владимир Кличко бокс тарихидаги энг кучли 10 нафар чарм қўлқоп усталари сафига киритилди.

Бу борада у афсонавий боксчилар Майк Тайсон ва Леннокс Льюисни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Кличколарнинг кичиги тўққиз ярим йил давомида жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаб келган.

Бу билан Кличко компьютер рейтингини инобатга олмай тузиб чиқилган рейтингнинг 6-поғонасидан жой олган. Владимир ушбу рейтингда бокс афсоналари - Жорж Форман, Жо Фрейзер, Майк Тайсон, Леннокс Льюис ва Рокки Марчианони ортда қолдирди.

Украиналик боксчидан юқори поғоналардан Муҳаммад Али, Жо Луис, Сэм Лэнгфорд, Эвандер Холифилд ва Герри Уилсс жой олишди. Уилсс ва Лэнгфорд ХХ аср бошларида фаолиятларини олиб боришган. Уиллс профессионал боксда 83, Лэнгфорд эса 248 та жанг ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг