27 июл 14:09
Янгиликлар
Бокс/ММА

Конор бекор қилди. У Хабибнинг отаси ўлими учун кулди + ФОТО
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор чегарадан ўтиб кетди.
Бу сафар ирландиялик Хабиб Нурмагомедовнинг манзилига куракда умуман турмайдиган ҳақоратли сўзларни йўллади. Макгрегор Хабибнинг отаси Абдуманнап Нурмагомедовнинг ўлимини ёдга олди. Абдуманнап ўтган йили коронавирус асоратлари натижасида вафот этган эди.
"Бундан чиқди Ковид – бу яхшилик, ота эса – ёмонликми?", - дея Хабибнинг UFC 264 турнирида ғалаба қозонган Дастин Порьени табриклаганига муносабат билдирган Конор.
"Яхшилик ҳамиша ёмонликни енгган. Дастин Порье учун хурсандман. Ўйлайманки, йил охиригача сен камарни ўзингники қилиб оласан", - деган эди икки ҳафта аввал Нурмагомедов.
Ҳар доимгидек, бир оз вақт ўтиши билан Конор Макгрегор ўз постини ўчириб ташлаган.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар