19 июл 11:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор кимни мағлуб этса, Хабибга қарши реваншда иштирок этиши маълум бўлди
Енгил вазн тоифасида UFC камари Хабиб Нурмагомедов икки вазн собиқ чемпиони Конор Макгрегорга реванш беришга тайёр.
Бу ҳақида Хабибнинг менежери маълум қилди.
“Гетжи Конорга қарши жанг қилишдан бош тортган. Унга фақат Хабиб билан жанг қилиш қизиқ. Хабиб ва Жастин айни вақтда енгил вазн чемпионлари ҳисобланишади. Конор эса... У битта қизиқарли ва кучли жангда иштирок этиб, ғалаба қозониши лозим. Конорда Хабибга қарши жанг учун битта имконият бор. Агар у Ислам Махачевга қарши баҳс олиб бориб, уни мағлуб этса Хабиб Конорга қарши реваншда октагонга кўтарилади”,-деди Хабибнинг менежери Али Абдель-Азиз.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар