22 мар 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегор ўз фаолиятини тўрт сурат билан изоҳлади + ФОТО
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ўз натижалари ҳақида фикр билдирди.
"Мен ўзимни энг яхши ҳис қилган вазн - 170 фунт.
Энг ажойиб ғалабали серия - 145 фунтда
Энг ажойиб жангим - 155 фунтда
Бу нимани англатади? Бунисини ўзим ҳам билмайман. Аммо бу менга ёқяпти, ха-ха-ха", - деб ёзади Конор Макгрегор.
Жангчи ушбу фикрига тўрт суратни илова қилади. Сўнгги суратда эса Конорнинг Флойд Мейвезерга қарши жанги олдидан устидан пул сочилаётгани тасвирланган.
Ҳавола :
Манба : twitter.com/TheNotoriousMMA
Фикрлар