UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01La Bisbal D'Emporda. Биринчи ракеткамизда кутилмаган натижа 0 19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0 14:25"Блахович жароҳат олганига ишонмайман. Шунчаки рекордини сақлаб қолишга қарор қилди" - мураббий 0 14:01Ёш хоккейчиларимиз U-18 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади 0

24 май 18:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас!

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор енгил вазн чемпиони Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ, Махачев Дастин Порьега қарши ўтказадиган чемпионлик ҳимоя жангидан кейин сентябрь ойида Конор Макгрегорга қарши октагонга чиқишга тайёрлигини маълум қилган эди. Лекин ирландияликни енгил вазндаги чемпионлик камари қизиқтирмаяпти. 

"Мен бу чемпионлик камарини қўлга киритиб бўлганман. Яна вазн ташлаб, камар учун жанг қилиш менга керакми? Ҳозирги ҳолатда менга кўпроқ BMF ва яримўрта вазндаги чемпионлик камарлари қизиқроқ туюляпти. Ўйлашимча, UFC раҳбарлари мени номимдаги пуллик чемпионлик камари жорий қилишлари керак. Улар мен учун нимадир ўйлаб топишлари лозим. Чунки, буларнинг бари менинг исм-шарифим сабаб юзага келган", - деди Макгрегор. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда яримўрта вазндаги UFC чемпионлик камари британиялик Леон Эдвардсга тегишли бўлиб турибди. У 27 июль куни Манчестер шаҳрида ўтадиган UFC 304 турнирида америкалик Белал Муҳаммаддан камарини ҳимоя қилади. BMF камари эса Макгрегорнинг собиқ рақиби Макс Холлоуэйнинг қўлида. Мак Жастин Гэтжига қарши кечган драматик жангда ушбу камарни қўлга киритганди. 

Конор Макгрегорнинг ўзи эса 29 июнь куни Лас-Вегасда ўтадиган UFC 303 турнирида америкалик Майкл Чендлер билан ҳисоб-китоб қилади. Бу ирландиялик учун уч йиллик танаффусдан кейинги илк жанг бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг