12 май 10:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Нурмагомедовга уруш очди: "Хабиб, сен беркиниб юрадиган каламушсан"
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор яна бир бор россиялик жаҳон чемпионининг манзилига номақбул сўзларни йўллади.
"Хабиб, сен шармандасан. Беркиниб, қочиб юрадиган каламушсан. Одатдаги ишингни яна бошладинг. Бу ҳақида аввал ҳам кўп гапирганман. Бу сафарги ҳаракатинг билан сен аввалги ишларингни очиқча билдириб қўйдинг. Шунчаки изоҳсиз", - дея "Твиттер" саҳифасида ҳақоратомуз пост қолдирган Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик сўнгги жангини шу йилнинг январь ойида қария Дональд Серронега қарши ўтказиб, уни бир неча сония ичида нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Фикрлар
Konor Makgregor bilan Xabib Nurmagomedovni revanj jangi bulishi kerak edi.
Shunda bu gaplarga chek quyilar edi deb uylayman.
Bu sport kim kuchli bulsa usha chempion!