12 апр 08:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Конор, Хабиб ва Тони иштирокида турнир ташкил этилиши мумкин"
Енгил вазн тоифасининг энг яхши жангчисини аниқлаш мақсадида супертурнир ташкил этилиши мумкин.
Ушбу ғояни икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана илгари сурди. У йил сўнггида ана шу мини-турнирни ўтказиш таклифини берди.
Кавананинг ғоясига кўра, август ойида Конор Макгрегор - Жастин Гэтжи ҳамда Хабиб Нурмагомедов - Тони Фергюсон жанглари ўтказилади. Ушбу жуфтлик ғолиблари 31 декабрь куни суперчемпионни аниқлаб берадиган финал жангида октагонга кўтарилишади.
Ҳавола :
Фикрлар