03 янв 09:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Кўпчилик Фергюсон Нурмагомедовни мағлуб эта олишига ишонмоқда"
UFC президенти Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўладиган жанг ҳақида фикр билдирди.
"Тони ўз ишини қилишда давом этмоқда. У ҳақли равишда ушбу жангга эга бўлди. Мухлисларнинг муносабатига қараб шуни айтиш мумкинки, жанг йирик ва катта аҳамиятга эга бўлади.
Фанатлар ушбу жангни кўришни жудаям истамоқдалар. Кўпчилик Тони Фергюсон Хабибни мағлуб эта олиши мумкинлигига ишонмоқда. Кўрамиз", - деди Дана Уайт.
Эслатиб ўтамиз, жанг 18 апрель куни Нью-Йоркда ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар