19 дек 18:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Ковалёв билан жанг мен учун қизиқ эмас, унинг камари йўқ"
Яримоғир вазн тоифасида WBC ва IBF камари соҳиби Артур Бетербиев айни пайтда Сергей Ковалёвга қарши жангга қизимаслиги ҳақида гапирди.
"Ковалёв билан жанг фақат унинг камари йўқлиги учун эмас, бошқа сабаб билан ҳам қизиқ эмас. У мен ҳақимда номаъқул гапларни айтган. Мен ҳам бундай сўзларни биламан, аммо гапирмайман. Менда бошқа чемпион билан жанг бор.
Ковалёв Канелога ютқазиб қўйган. Канело кучсиз демоқчи эмасман. Аммо у икки-уч вазн пастдаги боксчи. У Ковалёвни мағлуб этиш учун кўтарилди ва яна кетди. Ковалёв билан жанг қилишдан мақсад нима? Кўп пул таклиф қилишсами?
Бу ҳаётда энг муҳими эмас. Улар хеч қачон кўп бўлмайди. Асосийси яшаш учун етарли бўлиши", - деди Бетербиев.
Эслатиб ўтамиз, Бетербиев 30 январь куни Москвада Адам Дайнесга қарши жанг қилади, Сергей Ковалёв эса Бектемир Мелиқўзиевга қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : Матч ТВ
Фикрлар
Gazini bos bek